Про-лига. “Сурхон” назорат баҳсида “Хоразм” билан дуранг ўйнади

Хабарингиз бор айни кунларда Про-лигада юзага келган қисқа муддати танаффусдан кўплаб жамоалар унумли фойданаланишиб, мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.

Жумладан, Тошкентда ўз ўқув - йиғинини давом эттираётган “Сурхон” клуби кеча Хоразмнинг "Хоразм" жамоасига қарши ўзаро назорат баҳсида майдонга тушди. Пойтахтимиздаги "Миллий" (аввалги Бунёдкор) стадионнинг сунъий қопламали майдонларида кечган қизиқарли баҳс голларга бой бўлди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

Ўртоқлик учрашуви.

"Сурхон" - "Хоразм" 2:2

Голлар: Тимур Исмаилов 6,43, Тимур Усмонов 14, 45

Маълумот учун, "Сурхон" ўзининг навбатдаги назорат баҳсини 24 июль куни Ҳаққулободнинг "Норин" клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!