Қарши кортларида кимга омад кулади?

6 май,2017, 21:43 335

Қарши кортларида кимга омад кулади?

 

Қарши шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимига кирувчи "Челленжер" турнирининг саралаш ўйинлари давом этмоқда.

Саралаш ўйинларининг дастлабки босқичида кортга чиққан теннисчиларимиздан уч нафари иккинчи даврага йўлланма олди. Бироқ, "Челленжер" кучли теннисчилардан таркиб топгани учун ҳамюртларимиз асосий тўрга чиқиш учун яна икки босқичдан ўтиши керак.

Мадриддан Тошкентга хушхабар келди

Биринчи даврада тажрибали Шониғмат Шофайзиев истеъдодли ёш теннис Амал Султонбеков билан рақобатлашди ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда 6:4, 6:7, 7:6 ҳисобида зафар қучди.

Яна икки ҳамюртимизнинг ўзаро баҳсида халқаро тажрибага эга бўлган Шаробиддин Абзалов икки сетда Азизбек Луқмоновни 6:3, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Шоҳруҳ Абдумаликов эса қийин ўтган баҳсда Ботир Сапаевни 5:7, 6:4, 7:5 ҳисобида доғда қолдирди.

SPORTS.uz