Қарши шаҳри Кураш бўйича Ўзбекистон чемпионларини аниқлайди

12 март, 20:04 696

Қарши шаҳри Кураш бўйича Ўзбекистон чемпионларини аниқлайди

Юртимизнинг кураги ерга тегмас полвонлари айни дамда Қашқадарёда жам бўлишмоқда. Боиси, 13-16 март кунлари Қарши шаҳрида Кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон кураш федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган курашчилар 15 вазн тоифасида иштирок этишади. 

Мазкур чемпионат тақвим режамиздан ўрин олган энг нуфузли мусобақаларимиздан бири ҳисобланади, – дейди – Федерация Бош котиби Шаҳобиддин Бабанов – Шу боисдан, мусобақада 500 нафарга яқин йигит қизларимиз қатнашиш истагини билдиришган. Совринли ўринлардан жой олган полвонлар терма жамоага жалб этилади. Йил давомида эса терма жамоамизни Туркманистонда бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоатлар ва яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари, Туркияда Жаҳон чемпионатлари кутиб турибди.

Баҳслар 14 март куни Қарши Олимпия заҳиралари коллежи Спорт мажмуасида старт олади.