Қашқадарё чемпионати: 4-тур ўйинлари якунланди

Мазкур ҳафта бошларида Қашқадарё вилояти чемпионатида 4- тур учрашувлари бўлиб ўтди.
4-турга келиб муборакнинг   “Қарлиқ” жамоаси сафарда “Нишон” жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Мазкур учрашувда мубораклик футболчилар  рақибларидан устун келиб 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишди ва  турнирнинг якка пешқадамига айланиб олишди.
Ёш мураббий Элбек Жураев мураббийлигидаги “Қарлиқ” жамоаси тур учрашувларида рақиблар дарвозасига учдан кам туп киритишмаяпти. 
Ушбу учрашувда энг фаол ҳаракат қилган “Қарлиқ” жамоаси ярим ҳимоячиси Мамашариф Ҳалимов рақиблар дарвозасига 4 тўп киритиб “покер”га эришди. 
Мазкур турда икки учрашувда жамоалар  жангавор дуранг қайд этишди.”Насаф”футбол мактаби тарбияланувчилари ўз майдонларида косоннинг “Аланга” жамоасига қарши майдонда саф тортишди. Кескин кечган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашди. Учрашув 2:2 ҳисоб билан якун топди. 
Турнинг сўнгги поғонасида бораётган қаршининг “Бинокор” жамоаси  “Чироқчи” жамоаси билан баҳсда рақиблар дарвозасига 5 тўп киритиб 5 тўп ўтказиб юборишди. Қизиқарли ўйинда мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишди. Чироқчиликлар сафарда азалий рақибидан бир очко тортиб олишди. Баҳсда жанговор 5:5 ҳисоби қайд этилди.
 
Турдан-турга   ёрқин ўйинларни намойиш этаётган   яккабоғнинг “Семруғ” жамоаси ўз майдонида “Турон” жамоасини қабул қилди. Шиддатли баҳсда Бекзод Раҳмонов жамоадошлари ўз мухлислари ўнгида  навбатдаги ғалабани тантана қилишди. Учрашувда кичик ҳисоб қайд этилди. 1:0
Яккабоғликлар  ишончли ғалабадан сўнг турнир жадвалида 6 очко билан 8 ўринга чиқиб олишди.. 
 Ушбу тур “Зафар” , ”Навбаҳор”жамоалари дам олишди. 

4-турдан  кейинги вазият:

Жамоалар:                                 Ў     Т-Н     О

1.”Қарлиқ”(Муборак)            4     16-9    12
2.”Шўртан-ФМ”( Ғузор)           4     10-6     9
3.”Зафар”(Қамаши)                 3      9-3      9
4.”Машъал-ФМ”(Муборак)     4      6-4      7
5.”Новқат-CITY”(Карши)         4     10-11  7
6.”Нишон”(Нишон                    3      8-7      6
7.”Кўкдала”(Чироқчи             4     1-4       6
8.”Семурғ”(Яккабоғ)                 4     5-6      6
9.”Қарши”(Қар                        4     12-9    4
10.”Навбаҳор”(Касб                2     8-3       4
11.”Чироқчи”( Чиро               3     15-12   4
12.”Олимпия”(Қарши            4     4-7         4
 13.”Ҳисор”(Шаҳрисаб             4    2-7       4
14.”Аланга”(Косон                   3    4-4        3
15.”Турон”(Қарши ҚК             4     4-10     3
16.”Насаф-ФМ”(Қар                 3     8-11     2
17.”Бинокор”(Қарши)               4    9-17     2
18.”Китоб”(Китоб)                      4    0-12   0
   

 Фахриддин Чориев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!