Қатар Юлдузлар Лигаси. Абдухолиқов ва Шоаҳмедов жамоаси дуранг ўйнади

 

Қатар Юлдузлар Лигаси 18-тур илк ўйинида Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов тўп тепаётган “Ал-Сайлия” жамоаси сафарда “Ал-Шханех” меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди. Учрашувда ўзбекистонлик футболчиларнинг ҳар иккиси иштирок этди.

Мазкур ўйиндан кейин “Ал-Сайлия” очколари сонини 19 тага етказиб, ҳозирча 10-ўринга кўтарилди.

Маълумот учун, Сардор Рашидов тўп сураётган “Ал-Жаиш” 4-ўринда. Санжар Турсуновнинг “Ал-Харайтият” жамоаси 11-ўринда жойлашган. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!