“Қизилқум” – “Насаф”: ўзаро ўйинларда қаршиликлар устун

Олий лиганинг 8-турида “Қизилқум” Навоийда Қаршининг “Насаф” жамоасини синовдан ўтказади.
Бу жамоалар Ўзбекистон миллий чемпионати баҳсларида ҳозиргача ўзаро ўттиз олти маротаба рўбарў келишган. Шулардан олтитасида "Қизилқум" жамоасининг қўли устун келган.
Еттита ўйинда эса жамоалар дуранг ўйнашган. Қолган йигирма учрашувда омад "Насаф" вакилларига кулиб боққан. Тўплар нисбати – 36:69 қаршиликлар фойдасига.

Олий лига, 8-тур. 29.04.2017.
“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б.Ҳайдаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!