1482
SPORTS.uz ахборот портали "Олтин тўп"га оид қизиқарли фактларни танлади. Улар орасида Ўзбекистон чемпионатида маҳорат кўрсатган Ривалдога ҳам жой тегди. Қизиқ фактлар билан танишинг:
 
  • "Олтин тўп" совринининг биринчи соҳиби англиялик ҳужумчи Стэнли Метьюз ҳисобланади.
  • "Барселона" таркибида тўп сурган испаниялик Луис Суарес "Олтин тўп"ни олган биринчи ярим ҳимоячидир.
  • Москванинг "Динамо" жамоаси вакили Лев Яшин "Олтин тўп"га сазовор бўлган дунёдаги ягона дарвозабон.
  • "Бавария"да тўп сурган германиялик Франц Беккенбауэр "Олтин тўп" соҳибига айланган биринчи ҳимоячи.
  • Голландиялик Йохан Кройф "Олтин тўп"ни уч маротаба олган биринчи футболчи.
  • Франциялик Мишель Платини кетма-кет уч марта "Олтин тўп"га эга чиққан биринчи футболчи.
  • Либериялик Жорж Веа европалик бўлмаган биринчи "Олтин тўп" соҳиби.
  • Жорж Веа "Олтин тўп"га лойиқ топилган биринчи африкалик футболчи
  • Роналдо "Олтин тўп"ни олган биринчи бразилиялик футболчи.
  • Криштиану Роналду ҳам ярим ҳимоячи, ҳам ҳужумчи сифатида "Олтин тўп"га эга чиққан.
  • Лионель Месси энг кўп - беш маротаба "Олтин тўп" соҳиби деб тан олинган.
  • Бразилиялик Ривалдо Ўзбекистон чемпионатида тўп сурган ягона "Олтин тўп" соҳиби

Sports.uz 2018