“Қўқон-1912” – “Шўртан”. Устунлик қўқонликлар томонида
Эртага “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида “Шўртан”га қарши майдонга тушади. Қўқонликлар матбуот хизмати анъанага кўра ўйин олдидан учрашувга доир статистик маълумотларни тақдим қилди .
Олий лигадаги олтинчи учрашув
“Қўқон-1912” ҳамда “Шўртан” клублари олий лигада бугунга қадар беш марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўрттасида вакилларимиз ғалаба қозонган бўлса, битта баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати – 13:7 жамоамиз фойдасига. Ўзаро ўйинларда қўқонликлар 13 очкога эга бўлишган. Ғузорликларнинг бу борадаги кўрсаткичи 1 очкога тенг.
2015 йили 16 май куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда қўқонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. 2016 йили 26 июнь куни “Марказий” ўйингоҳда ўтказилган баҳсда “Қўқон-1912” рақибини 4:2 ҳисобида доғда қолдиришган.
Олий лига, 23-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.
Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Шўртан” жамоалари ўртасидаги баҳс, шанба куни, соат 16:00 да бошланадиган бўлди.
Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўртасидаги учрашув эса бугун соат 15:30да старт олади. Ҳар иккала ўйин ҳам Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар