"Қўқон-1912" назорат ўйинида "Қизилқум"ни енгди

 

"Қўқон-1912" жамоаси Тошкентда "Қизилқум"га қарши назорат учрашуви ўтказиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона голга 51-дақиқада Суҳроб Бердиев муаллифлик қилди. 

Бугунги ўйинга ҳар икки жамоа жанговор таркиб билан келди. Шундай бўлса-да, жамоалар учрашувни эҳтиёткорлик билан бошлашди. 9-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбаси кучли бироқ бирозгина ноаниқ чиқди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида қўқонликларда иккита имконият вужудга келди. Аввалига Носир Отақўзиевнинг бош билан берган зарбаси гол бўлишига аниқлик етишмади. Яна бир қулай вазиятдан Кимсанов фойдалана олмади.  Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Иккинчи бўлим "Қўқон-1912" жамоаси учун омадли бошланди. 51-дақиқада Суҳроб Бердиев ҳисобни очди. Ҳимоячи дарвозабонга тўп узатишда хатога йўл қўйди. Ҳужумчи эса рақибларни кечириб ўтирмади.

75-дақиқада Мерзляков бирга-бир вазиятдан гол уролмади. Дарвозабон яхши ўйнади. 80-дақиқада Пардаев бош билан кучли зарба йўллади. Сал ноаниқ бўлди.

Қолган дақиқалар мобайнида ҳар икки жамоада гол уриш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Амо улардан ҳеч ким фойдалана олмади.

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:0 (0:0)

Гол: Суҳроб Бердиев – 51.

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев,  29. Александр Мерзляков,  5. Жалил Кимсанов,  75. Мурод Холмуҳаммедов,  83. Руслан Мелзиддинов, 55. Дарко Гожкович,  6. Баҳодир Акрамов,  7. Акмал Холмуродов, 99. Баҳодир Пардаев,  90. Суҳроб Бердиев,  9. Носир Отақўзиев.

Захира: 13. Никита Рибкин, 15. Ойбек Рустамов, 10. Иқбол Маликжонов, 20. Собир Ҳамидов, 25. Андрей Сидоров.

“Қизилқум”: У. Хонимқулов, А. Усмонов, Ф. Қамбаров, Ғ. Жумаев, А. Юсупов, И. Юнусов, Э.  Бойдуллаев, Б. Ғанижонов, Ж. Ҳасанов, А. Геворкян, А. Алланиёзов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!