“Қўқон-1912”нинг икки футболчиси МТЖга чақирилди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳрида Эрон термаси билан тўқнаш келади. Ундан аввал эса терма жамоа Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга 28 футболчини жалб қилди. Улар орасида “Қўқон-1912”нинг икки нафар футболчиси ҳам бор. Булар – Мурод Холмуҳаммедов ва Жавоҳир Сиддиқов.

Қайд этиш керакки, Жавоҳир Сиддиқов Ўзбекистон U-22 терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!