“Қўқон-1912”нинг ёш иқтидори яна энг яхшилар қаторида
Ўзбекистон чемпионатида 12-тур ўйинлари якунига етди. Энди ФИФА кунлари муносабати билан Олий лигада кичик танаффус эълон қилинди.
12-тур учрашувлари ҳам қизиқарли тарзда кечганини айтиш жоиз. “Қўқон-1912” ушбу турда ҳам мухлисларни хурсанд этган ҳолда “Бухоро” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Одатга кўра, учрашувлар якунлангач, энг яхши ўйинчилар маълум қилинди. “Қўқон-1912” – “Бухоро” баҳсининг энг яхши ўйинчилари сифатида Жавоҳир Сидиқов ва Санъат Шиховлар эътироф этилди.
Фикрлар