Қозоғистон. Алибобо ва Дониёр тўп сурадиган жамоа ғалаба қозонди

Бугун Қозоғистон Биринчи лигасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртларимиз Алибобо Раҳматуллаев ҳамда Дониёр Исмоиловлар фаолият олиб борадиган “Киран” клуби ўз майдонида “Олтой”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳар иккала ҳамюртларимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим ўрталарида заҳирага олинди.

Икки ўйинда икки ғалабани қўлга киритган “Киран” турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Қозоғистон Биринчи лигаси. 2-тур

“Киран” – “Олтой” 1:0

Гол: Аблайхан Махамбетов 21.

"Киран": Каленов Талғат, Раҳматуллаев Алибобо (Жакудаев Рахматулла 63), Исмоилов Дониёр (Жолдасов Нурсайин 68), Аширбай Канат, Левин Евгений (к), Увалиев Алихан (Калдибай Жансерик 73), Махамбетов Аблайхан (Фильчаков Максим 87), Пазилхан Адиль, Седельников Владимир, Маулен Сирбай, Канат Асилбек.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!