"РБ Лейпциг" сафарда "Монако"ни йирик ҳисобда енгди (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча Европанинг бир қатор шаҳарларида УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, шу куни "Монако" меҳмони бўлган "РБ Лейпциг" клуби сафарда ўйнашига қарамай рақибини аяб ўтирмади. Шу куни немис жамоаси майдон эгалари дарвозасига нақд 4та тўп киритишди. Монаколикларнинг ягона жавоб тўпига эса 43-дақиқада Фалькао муаллифлик қилди. Якуний ҳисоб 1:4.

“Монако” Монако – “РБ Лейпциг” Германия 1:4 (1:4, 0:0)

21 ноябрь «Луи II»

Голлар: 0:1 – 6, автогол Жемерсон, 0:2 – 9 Вернер, 0:3 – 31, пенальти Вернер, 1:3 – 43 Фалькао, 1:4 – 45 Кейта.

“Монако” – Субашич, Раджи, Глик, Жемерсон, Жорже, Тилеманс, Фабиньо, Кейта (Диакаби, 60), Моутинью (Каррильо, 83), Лопеш (Геззаль, 67), Фалькао.

“РБ Лейпциг” – Гулачи, Клостерманн, Орбан, Упамекано, Хальстенберг, Кампль, Кейта, Забитцер (Демме, 35), Форсберг (Лаймер, 79), Поульсен, Вернер (Брума, 58).

Огоҳлантиришлар: Моутинью (37), Жемерсон (46), Фабиньо (49), Поульсен (84), Жорже (85).

Қуйида ушбу ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!