Раньери: Агар яхши таклиф бўлса, мен ишлашга тайёрман

20 апрель, 17:51 350

Раньери: Агар яхши таклиф бўлса, мен ишлашга тайёрман

Ўтган мавсум “Лестер” билан Англия чемпионлигини ютиб олган ва шу йилнинг февралида жамоадан истеъфога чиқарилган Клаудио Раньери яна мураббийлик фаолиятини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

“Мен яна ишлашга тайёрман. Агар яхши таклиф бўлса, мен албатта розилик бераман”, - дейди италиялик мутахассис BT Sport нашрига берган интеврвьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 65 ёшли дунёнинг энг яхши мураббийига Англиянинг “Уотфорд” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Раньерини яна АПЛга қайтаришмоқчи

БАА термасини бошқариш учун Клаудио Раньери, Юрген Клинсманн ва яна 2 мутахассис номзоди кўрилмоқда