Раньерини яна АПЛга қайтаришмоқчи

18 апрель, 10:20 575

Раньерини яна АПЛга қайтаришмоқчи

Ўтган мавсум “Лестер” билан тарихий чемпионликни қўлга киртган ва жорий мавсумда кетма-кет омадсизликлардан сўнг истеъфога чиқарилган Клаудио Раньери яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Гап шундаки, “Уотфорд” клуби италиялик мутахассисни ўз сафига таклиф қилмоқда. Express нашрининг маълум қилишича жамоа раҳбари Жампаоло Поццо “Уотфорд” премьер-лигада қолган тақдирда ҳам амалдаги бош мураббий Вальтер Маццаррини ишдан бўшатмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Раньери ва Поццо ўртасида илиқ муносабатлар бор ва айни шу сабабли ҳам у “Уотфорд”ни бошқаришга қарши эмас. Аввалроқ Раньери Жазоир терма жамоасидан тушган таклифни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

БАА термасини бошқариш учун Клаудио Раньери, Юрген Клинсманн ва яна 2 мутахассис номзоди кўрилмоқда

Раньери "Зенит"ни бошқармоқчи