Раньери энди “Нант”да ишлайдими?

11 июнь,2017, 22:24 342

Раньери энди “Нант”да ишлайдими?

“Лестер Сити” жамоасининг собиқ бош мураббийи Клаудио Раньери Франциянинг “Нант” клубини бошқариши мумкин, деб хабар бермоқда Football Italia нашри.

65 ёшли мутахассис “канарейкалар”нинг президенти Валдемар Кит билан сухбатлашиш учун Францияга учиб келгани айтилмоқда.

“Нант” бош мураббийлиги учун яна бир номзод “Саутгемптон” устози Клод Пюэльдир.

Маълумот учун якунланган мавсумда “Нант” Франция чемпионатида 7-ўринни эгаллади.