Рақиб боксчимиз олдида бош эгди (фото)

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган ёшлар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатида тўрт нафар боксчимиз - Абдумалик Халаков, Саиджамшид Жаъфаров, Фаррух Илҳомов ва Темур Эргашев ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Боксчиларимизда тўртта медаль нақд (фото)

Мусобақада муваффақиятли иштирок этаётган яна тўртнафар боксчимиз чорак финал жангларида ғалаба қозонди. Ўсмирлар ўртасида жаҳон ва қитъа чемпиони - Билолбек Мирзараҳимов эронлик Ашкан Рашидни катта устунлик билан мағлубиятга учратди.

Самандар Холмуродов эса кучли зарба билан индонезиялик ФВахю Фирмансяхни иккинчи раундда нокаутга туширди.

Ражаббой Отаниёзов Жанубий Корея вакили Бае Сёнг Хюн устидан 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Оғир вазнли боксчимиз Профсор Роримша эронлик Саййид Сажад Мусавийга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Афсуски, Зоир Жуманазаров ярим финал йўлланмасини қозоғистонлик Бахтиёр Смагуловга бой берди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!