Боксчиларимизда тўртта медаль нақд (фото)

 

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган ёшлар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатида тўрт нафар боксчимиз ярим финалга чиқиб, камида бронза медални нақд қилди.

52 килограмм вазн тоифасида Абдумалик Халаков қирғизистонлик Темирлан Нурлан улуни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

60 килограмм вазн тоифасидаги чорак финал жангида Саиджамдиш Жаъфаров япониялик Таига Иманагадан устун келди.

Оғирлиги 69 килограмм бўлган Фаррух Илҳомов Хитой Тайпейидан келган Ву Йен Йуни мусобақадан чиқариб юборди.

81 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Темур Эргашев ҳиндистонлик Ашиш Негига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0.

 

 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!