Рашидовнинг жамоаси Пранделли бошқарувидаги клубга мағлуб бўлди

Кеча БАА Про лигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп  сурадиган “Ал-Жазира” жамоаси ўз майдонида “Ан-Наср”ни қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи – Чезарре Пранделли бошқарувидаги “Ан-Наср” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Сардор эса иккинчи бўлим аввалида захирадан майдонга туширилди. Бу вақтда унинг жамоаси 2:3 ҳисобида имкониятни бой  бераётган эди.

БАА Про-лигаси. 3-тур

“Ал-Жазира” – “Ан-Наср” 2:4 (2:3, 0:1)

Голлар: Али Мабхут(12), Фарис Жума(18) – Мусаллам Файз(4 автогол), Вандерлей(19, 38), Рашид Мухаммад Омар(54).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!