Расман! «Аякс»ни Кайзер бошқаради

17 июнь,2017, 20:34 159

Расман! «Аякс»ни Кайзер бошқаради

Голландиянинг «Аякс» клуби янги бош мураббий номини эълон қилди. Бугунга қадар амстердамликларнинг ёшлар жамоасида ишлаб келган Марсел Кайзер эндиликда бош жамоани бошқаради.

48 ёшли мутахассис билан 2019 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаши айтилмоқда. Кайзер бу лавозимда «Боруссия Дортмунд» клуби бош мураббийига айланган Петер Бошнинг ўрнини эгаллади.

«Бу мен учун ажойиб имконият. Ҳозир мен таътилдаман. Аммо тез кунларда фахр билан шартнома имзолайман. Иш бошлашни интизорлик билан кутмоқдаман», – деб айтиб ўтди Кайзер.

Ўхшаш хабарлар