Расман! Мурод Исмоилов “Нефтчи”да иш бошлади

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси мураббийлар штаби яна бир тажрибали мутахассис билан бойиди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Фарғона клуби мухлислари учун яхши таниш бўлган тажрибали мураббий Мурод Музаффарович Исмоилов жамоага қайтарилди. Эндиликда мазкур мутахассис “Нефтчи” мураббийлар штабида Вадим Абрамовга кўмаклашади.

Исмоилов жамоада ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!