Расман: Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 6 июнь куни Тошкент шаҳрида Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. 

Аввалроқ SPORTS.uz Ахборот Порталининг манбаси бу ҳақда аниқ маълумотни ошкор этган эди: Тезкор хабар. Ўзбекистон - Таиланд учрашуви «Пахтакор» стадионида ўтказилади (26 апрель)

Мазкур беллашув Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-тури олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Аввалроқ Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногория футболчилари билан 4 июнь санасида ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди. Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши белгиланди.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. “B” гуруҳидаги Таиланд эса 7 ўйиндан кейин 1 очко билан сўнгги, 6-поғонани банд қилиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!