Расман! “Рома” мексикалик футболчини ўз сафига қўшиб олди

13 июнь, 18:08 112

Расман! “Рома” мексикалик футболчини ўз сафига қўшиб олди

Мексика терма жамоаси сардори Эктор Морено “Рома” сафига келиб қўшилди. 29 ёшли футболчи билан “бўрилар” 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузишган.

Морено “ПСВ”дан Рим клубига келиб қўшилди. Трансфернинг молиявит томонлари эълон қилинмади.

“Мен Римга қадар келганимдан хурсандман. Бу менинг фаолиятимдаги муҳим қадам бўлди. Умид қиламанки, жамоанинг ғалабаларига ўз хиссамни қўшаман”, – деб айтиб ўтди мексикалик футболчи.

Эктор Морено 2015 йилдан буён “ПСВ” сафида тўп суриб келар эди. Ушбу футболчи Россияда ўтадиган Конфедерациялар кубогида ҳам иштирок этади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.