Расман! Тер Штеген 2022 йилга қадар “Барселона”да қоладиган бўлди
Германия терма жамоаси дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген эртага “Барселона” билан узоқ йиллик келишувни имзолайди. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Янги келишувга кўра 25 ёшли голкипер “кўк-анор ранглилар” сафида 2022 йилга қадар тўп суради. Айтиш лозимки, унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган эди.
Маълумот учун, Марк-Андре якунига етган мавсумда Ла Лиганинг 36та учрашувида майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 33та тўп олиб чиққан.
Германия термаси етакчиларсиз Конфедерациялар кубогида иштирок этади>>>
Фикрлар