Расман!"Манчестер Сити" "Монако" футболчиси билан шартнома имзолади

Жорий мавсум “Монако” таркибида Франция чемпионлигини қўлга киритган Бернарду Силва расман “Манчестер Сити” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда инглиз клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Шаҳарликлар” матбуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра Силва жамоада 20-рақамда ўйнайди. Унинг трансфери эса “Манчестер Сити”га 49 млн еврога тушди. Аммо, футболч билан қанча муддатга шартнома имзолангани ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, 22 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум “Монако” сафида жами 58та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

“Монако” футболчилари чемпионликни антиқа тарзда нишонлади (Фото)>>>

Лига-1. "Монако" ва ПСЖ рақибларини йирик ҳисобда енгди>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!