Равшан Эрматов Австралия – Сурия ўртасидаги жавоб учрашувини бошқаради

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг плей-офф босқичи жавоб ўйини – Австралия ва Сурия ўртасидаги беллашувга расмийларни тайинлади. Унга кўра, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бош ҳакам бўлиб ишлайди.

Тажрибали ҳакамга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи рефери вазифаси Ильгиз Танташевга юклатилди. Бирлашган Араб Амирликлари вакили Али Муҳаммад Бужсаим ҳакамлар ишига баҳо беради. Комиссар – Салмон Муҳаммад Нашман (Саудия Арабистони).

Австралия – Сурия жавоб ўйини 10 октябрь куни Сидней шаҳридаги Australia Stadium майдонида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 да старт олади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки беллашув эса 5 октябрь кунига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!