Равшан Эрматов ФИФА семинарида иштирок этади

 

Келаси йилнинг 5-9 февраль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Россия Федерациясида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида ишлашга номзод бўлган ҳакамлар иштирокида семинар ташкил этилади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу семинарда барча қитъалардан таклиф этилган жами 36 нафар ҳакам иштирок этади. Осиёдан Фаҳад Ал-Мирдасий (С.Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон), Муҳаммад Абдулла (БАА), Рюижи Сато (Япония), Навоф Шукрулло (Баҳрайн) қаторида ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам қатнашади.

Жаҳон чемпионатига номзод ҳакамлар семинар давомида фитнес тестлар ҳам топшириши режалаштирилган.

Бунгача шу йилнинг ноябрь ойида БААнинг Абу Даби шаҳрида ЖЧ ҳакамлари учун ўқув-машғулот йиғини ташкил этилган бўлиб, ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам ушбу ўқув-машғулотларда иштирок этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!