Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида ишлайди

27 апрель, 18:20 1219

Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида ишлайди

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ–2018 мусобақасидан аввал ўтказиладиган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида  видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажаради.

17 июндан 2 июлга қадар давом этадиган мазкур турнирда барча 6 та футбол конфедерациядан жами 36 нафар ҳакам ишлайди. Улар ЖЧ–2018 да ишлайдиган номзодлар орасидан ФИФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан танлаб олинди.

Ҳакамлар ФИФА томонидан ташкил этилган махсус семинарларда иштирок этиб, ҳам назарий, ҳам амалий тайёрлов курсларини ўтди. Номзодларни тайёрлашда ФИФА Ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Пьерлуижи Коллина ва ФИФА Ҳакамлар департаменти раҳбари Массимо Бузакка иштирок этди.

Конфедерациялар Кубоги–2017 мусобақасида ишлайдиган барча ҳакамлар билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.