Равшан Ҳайдаров "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинланди

Мавсум бошидаги қониқарсиз натижалар сабабли "Пахтакор"да бош мураббий ўзгарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, клуб раҳбарияти Григорий Колосовскийни "Машъал"га бой берилган учрашувдан кейин истеъфога чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Унинг ўрнига "Пахтакор"га бегона бўлмаган Равшан Ҳайдаров бош мураббий этиб тайинланди.

Равшан Акмалович 2006-07 ва 2010-11 йилларда ҳам "шерлар"га устозлик қилган. Бош мураббий сифатида "Пахтакор" билан икки мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!