Райан Гиггз "Саутгемптон" мураббийи бўлишга қарши эмас

16 июнь, 12:00 130

Райан Гиггз

“Манчестер Юнайтед” клуби афсоналаридан бири Райан Гигз “Саутгемпонт” бош мураббийи бўлиб ишлашга қарши эмас. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга қараганда  2016 йил жамоага Жозе Моуриньо келгач “МЮ” мураббийлар штабидан кетган уэльслик футболчи ўзининг мустақил мураббийлик фаолиятини бошлашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Боруссия Д” клуби собиқ бош мураббийи Томас Тухель “Саутгемптон”да ишлашни рад этган эди. Энди жамоани бошқариш учун Рожер Шмидт ва Маурисио Пеллегрино каби мутахассислар номзодлари кўриб чиқилмоқда.