“Реал” - “Сельта” ўйини қачон ўтказилади?

Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасининг 21-турида “Сельта” ўз майдонида Мадриднинг “Реал” клубини қабул қилиши керак эди. Аммо, Галисияда юзага келган бўрон туфайли “Сельта” клубига тегишли “Балайдос” стадиони зарар кўрди. Маълумотларга кўра, табиий офат  ўйингоҳ томининг бир қисмини учириб кетган.

Юқоридаги сабабларга кўра ўйин ўтказилмаслиги эълон қилинди. Бу эса ҳар иккала жамоа учун ҳам жиддий қийинчилик келтириб чиқариши мумкин. Боиси, “Реал” учун ҳам, “Сельта” учун ҳам баҳорги тақвим жуда ҳам тиғиз жойлашган. “Реал” Чемпионлар лигасида ўз юришини давом эттираётган бўлса, “Сельта” Европа лигасида кейинги босқичда ўйнайди.

Marca нашри журналисти қолдирилган ўйин қачон ўтказилиши мумкинлиги борасида 4та вариантни келтириб ўтди.

Унга кўра:

1. “Сельта” Европа лигасининг 1/16 финалида Донецкнинг “Шахтёр” клубига мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этса, қолдирилган ўйин 15 март куни бўлиб ўтиши мумкин.

2. 12 ёки 19 апрель куни агар “Реал” ЕЧЛнинг 1/8 финалида “Наполи” тўсиғидан ўта олмаса.

3. Мартнинг охири ёки апрелнинг бошида. Иккала жамоа келишган ҳолда ФИФА кунларидан сўнг ушбу ўйинни ўтказишлари мумкин.

4. 17 май куни мусобақанинг сўнгги тур олдидан.

Ишонамизки юқоридаги кунларнинг қайси бирида бўлмасин ҳар иккала жамоа мухлислар кутган ўйинни намойиш этиб беришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!