"Реал" Асенсионинг хизматларидан фойдалана олмаслиги мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Марко Асенсио ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган АПОЭЛга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Бугун "қироллик клуби" бўлажак баҳс олдидан машғулотлар олиб борди. Бироқ унда 21 ёшли футболчи иштирок этмади.

Умумий гуруҳ машғулотлар олиб бораётган бир пайтда Асенсио тренажёр залида шуғулланди. Бундан ташқари, Карим Бензема ҳам машғулотларда иштирок этмади. Франциялик форвард Ла Лига 3-туридан ўрин олган "Леванте"га қарши баҳсда жароҳат олган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - АПОЭЛ ўйини 13 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 23.45 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!