"Реал" "Барселона"дан "ўлжаси"ни тортиб олди

7 май, 12:53 763

Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик ёш иқтидор эгаси - Винисиус Жуниор учун бўлган курашда "Барселона"ни ортда қолдирди ва футболчининг трансфери борасида "Фламенго" клуби билан келишувга эришди.

Унга кўра "қироллик клуби" Жуниор 18 ёшга тўлганда, аниқроғи ЖЧ-2018 мусобақасидан сўнг Бразилия жамоасига 45 млн евро тўлаб, футболчини ҳарид қилади.

Таъкидлаш керакки, "Барселона" Жуниор учун "Реал" берган сумманинг тенг ярмини таклиф қилган ва унинг устига  "кўк-анор ранглилар" мадридликлар футболчига ваъда қилган йиллик 8 млн евро маошдан ҳам камроқ таклиф қилишган. Каталонияликлар хатто футболчини кўндириш учун Неймардан ҳам Жуниор билан гаплашиб кўришни илтимос қилишгган.