“Реал” Бэйлни сотса, Мбаппени олиб келади

8 июнь,2017, 22:11 628

“Реал” Бэйлни сотса, Мбаппени олиб келади

“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Монако” ҳужумчиси Кильян Мбаппени Мадридга Гарет Бэйлнинг трансферидан кейингина олиб келишини маълум қилган, дея хабар беради Marca нашри.

Манбада ёзилишича, мадридликлар раҳбариятининг франциялик футболчига қизиқиш билдирганини тасдиқлади, бироқ жамоа бош мураббийи бу ердаги рақобат кучли бўлганлиги сабабли Мбаппенинг асосий таркибдан жой ололмаслигини тахмин қилмоқда.

“Реал” ва “Монако” клублари Мбаппенинг трансферига қарши эмас. Ҳозирча у монегасклар сафида 2018 йил ёзига қадар тўп суришда давом этмоқда.