"Реал" Бэйлнинг трансфери бўйича "МЮ" билан савдолашишга тайёр

3 июнь,2017, 08:15 435

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Гарет Беэйл фаолиятини яна Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Independent нашрининг маълум қилишича “қироллик клуби” уэльслик футболчининг трансфери борасида “Манчестер Юнайтед” билан музокараларни бошлашга тайёр. Таъкидлаш керакки, Жозе Моуриньо шахсан Бэйлни “қизил иблислар” сафида кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, “МЮ” шунингдек “Реал”нинг яна бир футболчиси Хамес Родригесни ҳам сотиб олишни режалаштирмоқда.

Гарет Бэйл ўз юртида ўтадиган ЕЧЛ финалида ўйнамаса... 

Роналдунинг аҳмоқона ҳайкалини ясаган ҳайкалтарош энди Бэйлни шарманда қилди