“Реал Мадрид” Ла Лига дебютанти билан дуранг ўйнади

 

Испания чемпионати 3-турида Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз майдонида Ла Лига дебютанти "Леванте"ни қабул қилди.

Мазкур беллашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 12-дақиқада Иви Лопес ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Лукас Васкес ҳисобни тенглаштирди.

Қайд этиш керакки, биринчи бўлимда Бензема жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Учрашувнинг 89-дақиқасида эса Марсело қизил карточка олиб майдондан четлатилди.   

Реал Мадрид – Леванте 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 12 Иви Лопес, 1:1 – 36 Васкес.

Реал Мадрид – Касилья, Рамос, Начо, Марсело, Тео, Льоренте (Иско, 62), Кроос, Асенсио, Васкес (Ковачич, 72), Карвахаль, Бензема (Бэйл, 28).

Леванте – Фернандес, Родригес, Постиго, Тоньо, Робер, Кампанья, Лерма, Джейсон, Иван Лопес (Педро Лопес, 20), Алегрия (Боатенг, 55), Иви Лопес (Саму, 68).

Огоҳлантиришлар: Лерма (45), Алегрия (47), Рамос (54), Боатенг (60), Карвахаль (66).

Четлатиш: Марсело (89).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!