"Реал" Неймардан зўр футболчини "Барселона"дан тортиб олмоқчи

 

"Реал" раҳбарияти ўз вақтида Неймар учун охиригача курашмаганидан халигача армон қилади. Бразилияда келажакда маҳорати Неймарникидан ўтадиган футболчи пайдо бўлди ва мадридликлар бу гал бу футболчини "Барселона"га бериб қўймоқчи эмас.

"Фламенго"нинг 17 ёшли ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ватанида "янги Неймар" деб чақиришмоқда. Бу футболчига айни пайтда "Барселона" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Реал" 2013 йили Неймардан қуруқ қолгани каби бу ҳам армонда қилмаслик учун Жуниорни нима қилиб бўлса ҳам қўлга киритишга ҳаракатида.

Айни пайтда Винисиус Жуниорнинг трансфер баҳочи 30 миллион еврони ташкил қилади. Унинг "Фламенго" билан тузган шартномаси 2019 йилнинг ёзигача давом этади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!