"Реал" Пепени ўрнига Англиядан футболчи олишга қарор қилди

24 март, 21:00 598

 

 

Испания чемпионлиги учун курашаётган "Реал" кейинги мавсумда тажрибали ҳимоячиси Пепесиз ўйнашига тўғри келади. Томонларнинг янги шартнома борасидаги музокараси самара бермади.

Икки йиллик шартнома талаб қилган Пепенинг айтгани бўлмади ва ёзда Хитой чемпионатига кетади.

"Реал" Пепенинг ўрнига ҳимоячи қидираётганига анча бўлди. Ҳозирча, мадридликлар "Манчестер Сити" ҳимоячиси Николас Отаменди номзодида тўхтади. Флорентиго Перес аргентиналик ҳимоячи учун 30 миллион евро тўлашга рози.

SPORTS.uz