“Реал” Рамосга янги шартнома таклиф қилади

21 апрель, 18:20 357

“Реал” Рамосга янги шартнома таклиф қилади

“Реал” раҳбарияти ва мураббийлар штаби  Рамоснинг ўйинидан мамнун ва клуб президенти Флорентино Перес Рамосга 2021 йилга қадар мўлжалланган шартномани таклиф этмоқчи. Бу ҳақида Мarcа хабар бермоқда.

Айнан мазкур манбанинг берган ахборотига кўра шартнома мавсум якунланганидан сўнг имзоланади. Рамоснинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилгача мўлжалланган эди.

“Реал” бу мавсум Испания чемпионатида 31 та ўйин ўтказган бўлса, испаниялик ҳимоячи 21 ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 7 бор ишғол этишни уддалаган.

SPORTS.uz