"Реал Сосьедад" содиқ футболчисини хурсанд қилди

21 март, 16:55 334

 

Испания Ла лигасида иштирок этаётган "Реал Сосьедад" ўзи тарбиялашган футболчи Хаби Прието билан якунланаётган шартномасини яна бир йилга узайтирадиган бўлди.

2003 йилдан буён ушбу жамоада иштирок этаётган 33 ёшли жамоа сардори энди 2018 йилнинг ёзигача клубда қолади.

Хаби Прието жорий мавсумда барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди ва иккита голли пас узатди.

SPORTS.uz