"Реал" энг машҳур ёш футболчини олади

19 март,2017, 23:05 983

 

 

"Реал" энг зўр футболчилар "Сантьяго Бернабеу"да тўп суриши керак, деган ақида амалга қилган ҳолда таркибини кучли ўйинчиларни билан тўлдириш ҳаракатидан тўхтамаяпти.

Мадрид клуби раҳбарияти Европа чемпионлар лигасидаги ўйинларидан кейин дунёнинг энг машҳур ёш футболчисига айланган Кильян Мбаппени олишини маълум қилди.

Мбаппе уч йил аввал "Реал"нинг машғулотлар базасида шуғалланган. Лекин мадридликлар уни олиб қолмаган эди. Шундан сўнг Мбаппе "Монако"га борганди.

Айни пайтда қатор гранд клублар орзусига айланган 18 ёшли футболчининг трансфер нархи 80 миллион еврога кўтарилган.

SPORTS.uz