"Реал" футболчисини "Челси"га сотишга рози бўлди

17 июль, 13:40 729

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Данило фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга жуда яқин турибди.

GloboEsporte нашрининг маълум қилишича, Лондоннинг “Челси” клуби бразилиялик футболчининг трансфери борасида мадридликлар билан келишувга эришган. Таъкидлаш керакки, Данило учун дастлаб “Ювентус” асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган эди. Бироқ, “аристократлар” бу борада “кекча синьора”ни доғда қолдиришди.

Эслатиб ўтамиз, Данило “Реал” сафига 2015 йил Лиссабоннинг “Порту” клубидан 31 млн еврога кўчиб ўтган эди.