"Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги Испания суперкубоги баҳслари ўтказиладиган саналар маълум бўлди

Мадриднинг “Реал” ҳамда Каталониянинг “Барселона” клублари ўртасидаги Испания суперкубоги баҳслари ўтказиладиган саналар аниқ бўлди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра суперкубок учун дастлабки ўйин 13 август куни “Камп Ноу”да, жавоб учрашуви эса 16 август куни “Сантьяго Бернабеу”да ўтказилади.

Бундан ташқари Испания қироллиги футбол федерацияси Ла Лиганинг янги мавсуми қайси куни старт олишини ҳам эълон қилди. Унга кўра 19 июль куни мусобақанинг дастлабки турига старт берилади. Мусобақанинг сўнгги тури эса 20 май кунига режалаштирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!