“Реал” ҳимоячиси “Спортинг”да ижарада тўп суради

5 июнь, 16:35 346

“Реал” ҳимоячиси “Спортинг”да ижарада тўп суради


Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Фабиу Коэнтрау келаси мавсумдан бошлаб Лиссабоннинг “Спортинг” жамоасида ижара асосида тўп суради, дея хабар беради O Jogo нашри.

Келишувга кўра, Португалия клуби футболчининг оладиган маошининг атиги 10% ини тўлайди. “Қироллик клуби” эса маошнинг қолган қисмини ўзи зиммасига олади.

Коэнтраунинг испан гранди билан тузган шартномаси 2019 йилда якунига етади. У бу ерда йилига 3,5 млн евро маош олмоқда. Коэнтрау айни дамда “Спортинг”да тиббий текширувлардан ўтмоқда.