"Реал" ҳимоячисининг нафаси чиқмай қолди

 

 

 

"Реал" жамоасининг Испания чемпионати доирасида  "Эспаньол"га қарши учрашувда мадридликлар ҳимоячиси Хосе Игнасио Начо бирданига уни майдондан олишни сўраган эди. 

Натижа 81-дақиқада унинг ўрнига Марсело ўйинга тушди. Маълум бўлишича, 27 ёшли футболчи диафрагмасидаги муаммо туфайли нафас ололмай қолган. Тиббиёт ходимлари футболчига машғулотларда қатнашишга рухсат беришди. 
Фаолияти давомида Начо уч маротаба захирага олингани айтилмоқда. Бунгача испаниялик ҳимоячи 2011 йили "Сарагоса"га қарши ўтказилган ўйинда ва 2012 йили "Вальядолид" билан бўлган баҳсда захирадаги футболчига аймаштирилган. 


 Начо жорий мавсумда бутун турнирларда 22 та баҳсда қатнашиб, битта гол урган. 

SPORTS.uz
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!