"Реал" собиқ футболчисини қамашмоқчи

24 август, 14:27 694

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри адлия бошқармаси Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Роберто Карлосни алимент тўламагани учун уч ойга қамоққа олишни сўради.

Карлос икки нафар фарзандининг онаси Барбара Тулерга 61 минг реал(тахминан 20 минг АҚШ доллари) тўлаши лозим. "Реал"нинг Осиё ва Океаниядаги расмий элчиси бўлган Карлос буни молиявий қийинчиликда эканлиги билан изоҳлади.

Маълумот учун, ўтган ойда собиқ футболчи ўнинчи бор ота бўлган эди. Унинг ҳозирги рафиқаси Мариана Лукон Карлосга қизалоқ туҳфа этган эди.