"Реал" сотиб олмоқчи бўлган посбон "Атлетик" билан шартномасини 2025 йилга қадар узайтирди (фото)

Мадриднинг “Реал” клуби қизиқишларига сабаб бўлаётган “Атлетик” Бильбао дарвозабони Кепа Аррисабалага басклар билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Клуб расмий сайтининг 23 ёшли посбон бильбаоликлар билан 2025 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан. Унга кўра Аррисабалаганинг товон пули 20 млн евродан 80 млн еврогача оширилган.

Маълумот учун, Кепа жорий мавсум Ла Лигада 14та учрашувда иштирок этган ва шуларнинг 4тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!