"Реал" суперҳужумчи учун 90 миллион тўлайди

5 январь, 20:48 916

 
 
"Реал" клуби ўзи шундоқ ҳам кучли бўлган ҳужум чизиғини янада кучайтириш учун яна бир суперҳужумчини олишга интилмоқда. Аслида жамоа ҳужумида етарлича маҳоратли футболчилар тўп сурмоқда. Ҳатто Альваро Мората кўпинча захирада қолиб кетмоқда.
 
Шундай бўлса-да, "Реал" раҳбарияти "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала учун 90 миллион евро тўлашга рози бўлди. Мадрид клуби аргентиналик футболчини ёзда ўз таркибига қўшиб олади. "Ювентус", одатда катта миқдордаги пул таклиф қилинса, ўйинчиларининг йўлни тўсмайди. Буни ёзда туринликлар 105 миллион евро эвазига энг ишонган футболчиси Поль Погбани "Манчестер Юнайтед"га жўнатганидан ҳам билиб олса бўлади.
 
 
Пауло Дибаланинг ўзи ҳам "Реал"га ўтишга қарши эмас. Унга "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётган тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда.