"Реал" ва "Челси" бир ҳимоячига кўз тикмоқда

22 март,2017, 13:00 559

 

Ёзги трансфер мавсумига қизғин тайёргарлик кўраётган Испания чемпионати пешқадами "Реал" ва Англия премьер-лигаси етакчиси "Челси"нинг манфаатлари бир футболчи устида тўқнаш келиб қолди.

Чап қанот ҳимоясини кучайтиришга ҳаракат қилаётган ҳар икки клуб "Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандрони қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

"Ювентус"га икки йил олдин "Порту"дан 26 миллион евро эвазига қўшилган бразилиялик футболчининг бугун кундаги трансфер нархи 45 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Алекс Сандро жорий мавсумда 32 та учрашувда иккита гол урди ва бешта голли пас узатди.

SPORTS.uz