"Реал" ва "Челси" эътиборига тушган футболчининг маоши ошиб кетди

23 март, 19:30 533

 

 

"Ювентус" раҳбарияти Европанинг гранд клублари эътиборига тушган истеъдодли ҳимоячиси Алекс Сандрога янги шартнома таклиф қилиб, унинг маошини ошириш орқали жамоада олиб қолишга ҳаракат қилмоқла.

Бразилиялик 26 ёшли ҳимоячига айни пайтда "Реал" ва "Челси" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. "ювентус" бу футболчини икки йил муқаддам "Портудан" олиб келган эди.

Маълумотларга қарганда, "Ювентус" сандронинг йиллик маошини 3,5 миллион еврога кўтаради ва 2021 йилгача давом этадиган шартнома имзолайди. Унга кўра, Сандронинг трансфер нархи 45 миллион еврони ташкил қилади.

SPORTS.uz